Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов қишда кўчаларни қор ва муздан тозалашга мўлжалланган 305 та махсус техника имкониятлари билан танишди. 80 та қор тозаловчи, 24 та қум-туз сепувчи, вакуумли супурувчи машиналар шулар жумласидан.
Энергетика вазирлиги раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов президент ҳузуридаги йиғилиш якунлари бўйича ноябрь ойида совуқ туфайли аҳоли учун ҳам, иқтисодиёт тармоқлари учун ҳам энергия ресурсларини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш учун захиралар, жумладан, газ омборидан газ жалб қилинганини маълум қилди.
Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга 21 млрд куб метр газ етказиб бериш режалаштирилган, дейилади президент билан учрашувда. Ҳаво кескин совигандаги режалар ва ижтимоий муассасаларни энергия билан узлуксиз таъминлаш чоралари ишлаб чиқилган. Ҳудудларда газни тежаш имкониятлари амалга оширилади.
Президент йиғилишида Ўзбекистон энергетика тармоғи корхоналарининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги муҳокама қилинди. Давлат раҳбари аҳолини газ ва электр энергияси билан ўтган йилларга нисбатан барқарорроқ таъминлаш бўйича топшириқлар берди.
Ўзбекистон шаҳарларида иссиқлик таъминоти ёқилиши учун ҳаво ҳарорати кетма-кет 5 кун +8 даражадан паст бўлиши шартми? Бу қоида қаердан олинган? Унга сўзсиз риоя этиладими? Қўшни давлатларда қандай? Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Газета.uz» учун шу каби саволларга жавоб излади.
Ўзбекистон президенти ўтган қишдан буён «қандай хулосалар чиқарилганини кўриш» мақсадида Тошкентдаги қатор янги ва янгиланган иссиқлик таъминоти объектларида бўлди. Уйлар ва бошқа объектлар иссиқ бўлишини таъминлаш бўйича топшириқ берди. «Энергияни тежаш маданиятини оширишимиз ҳам керак», — деди у.
Шавкат Мирзиёев Учтепа туманига ташрифи давомида кутилмаганда маҳаллага ташриф буюриб, кириш эшиклари ҳолатига назар ташлади, аҳоли хонадонларида бўлди. У мутасаддиларнинг иссиқлик масаласини ҳал қилаётганига ишонтирди, совуқ тез орада ўтиб кетишини айтиб, йўлаклар музлаганини танқид қилди.
Ҳукумат қарори билан иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун 1,99 трлн сўм (давлат бюджетидан атиги 10,6 млрд сўм) йўналтирилади. Ишлар бош вазирнинг биринчи ўринбосари бошчилигидаги комиссия томонидан мувофиқлаштирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг